December 7, 2023
Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!
8 декабрь– Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан Бухоро НҚИЗда ишчи-ходимлар иштирокида
“Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда юридик бўлим ҳуқуқшуноси З.Умарова янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Асосий қонунимизда белгиланган демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғоялари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида халқимиз ўзининг юксак сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва дунёқарашини намоён этиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди.
Шунингдек, тадбир сўнгида ишчи-ходимларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарқатилиб, йиғилиш қатнашчиларининг фикрлари тингланди.