October 21, 2022

“Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ўқув вебинари ўтказилди

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖда бошқарув тизимини ривожлантириш, ички аудиторлар малакасини ошириш борасида доимий ишлар йўлга қўйилган.

2022 йил 20 октябрь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари раҳбарлигида ISO 45001 ва ISO 14001 стандартлари мисолида “Ички аудитнинг амалий жиҳатлари” мавзусида ўқув вебинари ташкил этилди.

Ушбу ўқув вебинарига Шўртан ГКМ, Бухоро НҚИЗ, “Uz-Kor Gas Chemical”, “Uzbekistan GTL”, “Тахиатош”, “Термиз” , “Гулистон”, “Чинобод”, “Кучлик” нефть базалари каби “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимига кирувчи асосий йирик завод ва нефть базаларининг жами 46 нафар мутахассис ва ички аудиторлари тингловчи чифатида жалб қилинди.

Ушбу вебинарга маърузачи ва ўқитувчи сифатида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Сифатни бошқариш тизими бўлими бошлиғи Хусенов Алишер жалб этилди.

Вебинар давомида қуйидаги саволлар кўриб чиқилди: Аудит нима; Аудит турлари; Аудит механизмлари, аудит натижалари тўғрисида ҳисобот бериш, аудитор хулқ-атвори, этикаси ва бошқалар.

Мутахассис Алишер Хусенов ташқи аудитни ўтказиш ва унда иштирок этиш бўйича шахсий тажрибасидан турли мисоллар келтирди.

Вебинар натижалари бўйича тингловчилар ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоб олишди ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ички аудиторларни ушбу форматда ўқитишни давом эттиришга қарор қилинди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати