Бухоро НҚИЗ ходимлари ўртасида коррупцияга қарши кураш маданиятини шакллантириш
Жамият тизим корхоналарини коррупциядан ҳоли соҳага айлантириш, шаффофлик ва очиқликни таъминлаш юзасидан қилинаётган ишлардан жамоатчиликни хабардор этиб бориш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ комплаенс инпекторлари томонидан тизимдаги корхоналарда ўқув тренинглари ташкиллаштирилмоқда.
Жорий йилнинг 26 май куни Бухоро НҚИЗда комплаенс катта инспектори
З. Сатторов томонидан "Коррупцион хавфларни аниқлаш ва баҳолаш Методологияси" ва "Ишга номзодларни текшириш Йўриқномаси" мавзусида семинар ташкил этилди. Ўқув семинарида Бухоро НҚИЗ таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда ишчи-ходимлари иштирок этди.
Ўқув-семинар давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат тизимини ривожлантириш, шунингдек, ишга номзодларни текшириш Йўриқномаси тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбирда Республика инсон ҳуқуқи маданият маркази директори И. Умаров сўзга чиқиб, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва коррупцияга қарши ҳуқуқий онгни шакллантириш тўғрисида ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлариниг ягона очиқ портали ҳақида гапириб ўтди.
Семинар савол-жавоб тарзида ташкиллаштирилди, иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди ва муҳокама қилинди.