July 13, 2020

Буғ-ҳаво-газ таъминоти цехида бир кун(Фотолавҳа)

June 11, 2020

Буғ ҳаво газ таъминоти цехи заводимизнинг ажралмас қисми бўлиб, бу цех узлуксиз ишлаш учун заводни зарур бўлган маҳсулотлар: азот, кислород, буғ ва ҳаво билан таъминлайди.

Цех таркибида қуйидаги бўлимлар мавжуд: Азот компрессор станцияси, Ҳаво компрессор станцияси, Совутиш компрессор станцияси, Кислород тўлдириш станцияси, Таҳлилхона, Таъмирлаш гуруҳи.

Азот компрессор станцияси

ҲК-2(ҳаво компрессори) орқали (7-8кгс/см2) босимда фреон совутиш машиналари билан 7-10ᵒС совутилган ҳаво КТБ(комплекс тозалаш бўлими)да намлик ва углерод оксиди ва бошқа ёд зарралардан тозаланиб қурилмага берилади. Қурилмалардаги АП-17 ректификацион колоннасида ҳаво физик хоссаларига асосан таркибида 35% гача кислород бўлган куб суюқлиги ва газ ҳолидаги азот бир қисми ўша вақтнинг ўзида истеъмолчиларга берилади. Бир қисм азот АП-18 аппаратида иссиқлик алмашиниши натижасида суюқ ҳолга келади ва Азот заҳира сиғимларига заҳира ҳолида йиғилади. БРВ қурилмаси
1- ва 2- тартибда ишлайди.

1-тартибда 1200 м3/соат газ ҳолидаги азот ва 35-40 кг/соат суюқ азот ишлаб чиқаради.

2-тартибда 850 м3/соат газ ҳолидаги азот, 45 кг/соат суюқ кислород ишлаб чиқарилади.

Қуйида ҳаво ажратиш қурилмасидаги жараённи бошқарув пулти орқали назорат қилиш жараёнидан лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ярашев Азизбек – АКС аппаратчиси
Жумадилова Асел - АКС аппаратчи шогирди
Орзу Сафаров - АКС машинисти
Қурилмада маҳсулот сарфини назорат қиляпти

Совутиш компрессор станцияси

Ражабов Тўрақул – СКС машинисти

БҲГТ(Буғ-ҳаво-газ таъминоти) цехининг Совутиш компрессорлар станциясидаги сувни шамол ёрдамида совутиш(Градирня) қурилмасида сув сарфини назорат қилиш жараёни.

Таҳлилхона

Цех таҳлилхонасида барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда тасдиқланган услубда, ГОСТ, ТУларга, мувофиқ тасдиқланган аналитик жадвал асосида бир суткада 48та таҳлиллар бажарилади. Таҳлилхонада қуйидаги таҳлиллар олиб борилади:

- азот кислород шаҳобчасидаги ишлаб-чиқариладиган газ ва суюқ кислород, азот сифати;

- кислород тўлдириш шаҳобчасида кислород баллонларидаги кислороднинг сифати;

- совутиш компрессори шаҳобчасидаги айланма сувнинг таҳлиллари;

- ҳаво компрессорлар шаҳобчасидаги сиқилган ҳавонинг сифати.

Қойирова Гулшода – таҳлилчи
ЦВЕТ-800 Хроматографини тайёрлаш жараёни

Кислород тўлдириш станцияси

Усербаев Аманкелди – баллонларни таъмирлаш ва синаш чилангари.
Баллонларни таъмирлаш ва синаш жараёни

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати