Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлиги муносабати билан байрам табриги
Ҳурматли фуқаро муҳофазаси ходимлари!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан чин юракдан муборакбод этаман.
Мазкур тизим Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таркибида Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси сифатида фаолият кўрсата бошлаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президетининг 1996 йил 4 мартдаги Фармонига биноан ушбу бошқарма негизида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил қилингани соҳа ривожини юқори босқичга олиб чиқди.
Ушбу соҳа фуқаро муҳофазаси тузилмаларида фаолият юритадиган шахсий таркибдаги барча ишчи-ходимлардан хар қандай фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишида кучли ирода, ўткир зеҳн, тезкор қарор қабул қилиш қобилияти талаб қилинади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, инсонлар ҳаётини, фуқароларни ҳимоялашда тузилма аъзолари зиммасига улкан масъулият юклайди. Ушбу масъулиятни чуқур англаган ҳолда сидқидилдан ҳаракат қилиб, ишчи-ходимларимиз ва завод ҳудудини муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларингиз учун сизга ташаккур айтамиз.
Ўйлайманки, Мобилизация ишлари ва фуқаро муҳофазаси хизмати бошчилигида ўтказиладиган махсус-тактик ўқув машғулотлари бундан кейин ҳам нафақат тизимдаги, балки республикада ҳам энг намунали бўлишда давом этади.
Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис мард, жасур ходимларимизни, жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнингизни эътироф этган ҳолда Фуқаро муҳофазаси тузилмаси аъзоларини касб байрамлари билан яна бир бор табриклайман!Сизга соғлик, сабр-бардош, туганмас қатъият, мардонавор ютуқлар ва натижалар тилайман. Кўтаринки кайфият ва сўнмас ирода сизни тарк этмасин!