"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ: Импорт ўрнини босиш тармоқлараро ҳамкорликнинг ёрқин намунаси сифатида
"Ўзкимёсаноат" АЖ билан тармоқлараро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида "Фарғонаазот"АЖ томонидан ишлаб чиқарилган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлатиладиган тринатрийфосфат кимёвий реагентини импорт ўрнини босиш амалга оширилди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан кимё саноатининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари билан соҳавий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш доирасида жорий йилнинг 16-17 март кунлари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида "Ўзкимёсаноат" АЖ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, бунда кимёвий реагентларни импорт ўрнини босиш соҳасида ҳамкорликни ўрнатиш бўйича келишувларга эришилди.
Эришилган келишувлар натижасида"Ўзкимёсаноат "АЖ томонидан 2021-йил апрел ойида "Фарғонаазот"АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 75 кг тринатрийфосфат тажриба-саноат синовларини ўтказиш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига беғараз тақдим этилди.
2021-йил 20-апрелдан 28-апрелгача бўлган даврда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқилган дастурга асосан Бухоро НҚИЗ Сув таъминоти ва оқава цехининг завод тозалаш иншоотларида (ЗОС) импорт кимёвий реагент тринатрийфосфатдан фойдаланишни камайтириш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарилган кимёвий реагентнинг тажриба-саноат синовлари ўтказилди.
Тажриба синовлари давомида ҳар куни чиқинди сувларни биологик тозалаш жараёнидан таҳлиллар ўтказилди.
Ўтказилган тажриба-саноат синовлари якунларига кўра, "Фарғонаазот" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган тринатрийфосфат сифати импорт қилинадиган реагентнинг физик-кимёвий ва функсионал хусусиятларидан кам емаслиги аниқланиб, маҳаллий ишлаб чиқарилган тринатрийфосфат ("Фарғонаазот" АЖ) чиқинди сувларни биологик тозалаш жараёнида Сув таъминоти ва оқава цехида фойдаланиш учун тавсия этилди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти кўмаги билан 2021-йил 17-18-июн кунлари Нукус шаҳрида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш бўйича Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва "Фарғонаазот" АЖ ўртасида 2021-йил 22-июнда ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва тринатрийфосфат сотиб олиш бўйича шартнома имзоланди. Заводнинг бу реагентга бўлган умумий эҳтиёжи йилига 3 тоннадан ошади.
Айни пайтда тринатрийфосфат кимёвий реагенти етказиб берилди ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида биологик оқава сувларни тозалаш жараёнида муваффақиятли фойдаланилмоқда.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати