March 13, 2021

"Ўзбекнефтгаз" АЖ: Тошкент молия институти билан кооперацион алоқани кенгайтириш

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Тошкент молия институти ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси топшириғига биноан Бухоро НҚИЗда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилди.


2021 йилнинг 10 мартидан 11 мартигача бўлган даврда Бухоро НҚИЗ Тошкент молия институти билан биргаликда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти кўмаги билан Тошкент молия институтининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш ва рейтингини аниқлаш тартиби” ва “Хўжалик юритувчи субъектларнинг кредитга лаёқатлилигини баҳолашнинг скоринг модели-1.0" каби муаллифлик ишланмалари, электрон дастурлари, дарстурий таъминотлари ўрнатилди.

Бухоро НҚИЗ мутахассислари учун ушбу ишланмалардан фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди. Семинар давомида дастурий таъминот синовдан ўтказилди, қизиқ жиҳатлари ва электрон дастурларни такомиллаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати