Нефть маҳсулотларини сақлаш цехида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди
Бухоро НҚИЗга қарашли Нефть маҳсулотларини сақлаш цехи(Пахта филиали)да Мобилизация ишлари ва фуқаро муҳофазаси хизмати фуқаро ҳимояси етакчи муҳандиси Қ.Қ. Бобоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти ҳамда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракати ” мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Ўқув машқида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ОҲ ва СИ бўлими бош мутахассиси А.А. Джуманов, Чиноз тумани ФВБ бошлиғи майор Т.С. Эргалиев, Чиноз тумани МГ қўриқлаш хизмати бўлим бошлиғи подполковник М.Қ. Қодиров ва бошқа меҳмонлар қатнашишди.
Ушбу ўқув машқини ўтказишдан асосий мақсад: Бухоро НҚИЗга қарашли Нефть маҳсулотларини сақлаш цехи(Пахта филиали) раҳбарлар таркиби, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ходимларининг содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш ҳамда кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни бажаришдаги кўнинкмаларини синовдан ўтказиш ва такомиллаштириш.
Ўқув нуқталарида ўт ўчириш диспетчерлик хизматининг фавқулодда вазиятда тезкор хабар бериш, ер силкиниши оқибатида сиғимнинг герметиклиги бузилиб, заҳарли газларнинг атмосферага тарқалганида, шунингдек, ёқилғи ташиш машинасида вужудга келган ёнғинни бартараф этишда цех раҳбарияти, фуқаролик тузилмалари ва қўриқлаш хизматининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалда кўриб чиқилди.
Машқ сўнгида 25-цех бошлиғи Фуқаро муҳофазаси штаб бошлиғи А.И. Ахмедов келгусида махсус-тактик машқларни янада ривожлантириш, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамкорлигидаги ҳаракатларни кучайтириш, куч ва воситаларнинг такомиллаштирилишини айтиб ўтди.