ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИНГ!
Барчамизга маълумки, мамлакатимиз миқёсида хар йили «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»нинг ўтказилиши анъанага айланиб колган. “Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи” МЧЖ ва унга қарашли барча объектларда ҳам 2022 йил 15 ноябрдан 15 декабрга қадар «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» ўтказилмокда.
2022 йил 2 декабрь куни БНҚИЗ БЁХТТЕБП ва НБ инспектори катта лейтенант Н.Сафаров ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ишчи-ходимлари билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун фуқаро ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди. Қонунни
билмаслик-жавобгарликдан озод қилмаслиги, шунинг учун ҳар бир фуқаро доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши кераклиги яна бир бор таъкидланди. Шунингдек, учрашув давомида ёнғин хавфсизлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди, ёнғинларни ўчиришдан кўра уларнинг олдини олиш афзаллиги тушунтирилди.
Суҳбат кўргазмали давом эттирилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин ўчиришдаги тартиб-қоидалар, ҳаракатланиш қоидалари, ўт ўчириш воситалари ҳамда улардан тўғри фойдаланиш қоидалари тушунтирилди. Шундан кейин ишчилар томонидан ОУ-5 ўт ўчиргичларлардан фойдаланиб ёнғинларни ўчириш тартиби кўрсатиб берилди.