"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ: Комплаенс маданиятни ташкиллаштиришга тизимли ёндашув
Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Бухоро НҚИЗда коррупцияга қарши муросасизликнинг янгича тизими - компания ва ташкилотларда ички коррупцияга қарши курашиш чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи “комплаенс назорат” тизими тўғрисида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
“Ўзбекнефтгаз” AЖ кўмаги билан комплаенс бўйича катта инспектор З. Сатторов томонидан коррупцияга қарши кураш сиёсати ва комплаенс назорат тизими фаолияти тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Ўқув-семинарида корхонанинг йўналишлар бўйича директор ўринбосарлари, бош мутахассислар, бўлим, цех, хизмат бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этишди. Тренинг давомида иштирокчиларга кўргазма материаллар тақдим қилинди.
Иштирокчилар коррупцияга қарши курашишнинг долзарблиги, коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимининг ривожланиши, шунингдек жамиятда тасдиқланган Контрагентларни текшириш йўриқномасига кўра Контрагентларни очиқ маълумотларда текшириш тартиби билан танишишди.
Семинар савол-жавоб шаклда бўлиб ўтди, унда барча иштирокчилар ўқув жараёнига жалб қилинди, манфаатлар тўқнашувини бошқаришнинг намунавий мисолларидан фойдаланилди, уларнинг билимлари мустаҳкамланди.