Ўзимизнинг йигитлар – кубок ғолиби
Кеча Ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти ташаббуси билан заводга қарашли “Нефтчилар” маданият саройида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг Директор кубоги учун беллашувлар бўлиб ўтди. Унда цехларнинг ишчи-ходимларидан шакллантирилган 3та жамоа(СТ ва ОЦнинг Янги юлдузлар, ЭТЦнинг Шоввозлар, ЎНА ва АЦнинг Метрологлар) ва битта терма жамоа(Ўзимизнинг йигитлар) иштирок этди.
Юртимиз бўйлаб юзлаб уддабурон, гапга уста ёшларни бир мақсад сари жамлашга хизмат қилувчи “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг Бухоро НҚИЗда ҳам шинавандалари борлигини ўз чиқишлари билан исботлаб беришди.
Уч шарт асосида ўтказилган ўйинни Бухоро вилояти ҚВЗ ассоциацияси раҳбари Озод Юлиев бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.
1-ўрин Директор кубогини Ўзимизнинг йигитлар терма жамоаси;
3-ўринни СТ ва ОЦнинг Янги юлдузлар;
4-ўринни ЎНА ва АЦнинг Метрологлар жамоалари қўлга киритди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, кўрик танлов давомида сўзга чечан, топоғонлиги билан алоҳида ажралиб турган иштирокчилардан Бухоро НҚИЗнинг терма жамоаси шакллантирилиб “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг кейинги босқичларига тайёрлов ишлари бошланади.