December 20, 2023

Бухоро НҚИЗ: Жамоа саломатлиги корхонанинг асосий қадриятидир

Бухоро НҚИЗда қарийб уч минг олти юз нафарга яқин киши меҳнат қилади ва уларнинг ҳар бири муносиб ижтимоий таъминотга эга. "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг корпоратив соғлиқни сақлаш дастурлари соҳа ходимлари саломатлигини сақлашга қаратилган тадбирларнинг тўлиқ босқичларини ўз ичига олади.

Жорий йилнинг 14-18 декабрь кунлари Бухоро НҚИЗ тиббиёт санитария қисмида заводда ишловчи 45 ёшдан ошган ишчи-ходимлар учун навбатдан ташқари тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда ЭКГ текшируви, қон босимини ўлчаш, қон таҳлили (қон қуюқлигини аниқлаш), сатурация текшируви асосида кардиолог ва невропатолог кўриги ўтказилди. Таҳлил натижаларига қараб ҳар бир ишчи-ходим учун керакли маслаҳатлар ва даволаниш учун тавсиялар берилди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати