March 13, 2023

Кўҳна Хоразмга саёҳат

Республикамизнинг тарихий шаҳарларидан бири бўлмиш Хоразм вилоятининг тарихий обида ва зиёратгоҳларига жорий йилнинг 11-12 март кунлари Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси томонидан саёҳат ташкил этилди. Саёҳатчилар "Khorezm palace" меҳмонхонасига жойлаштирилиб, улар учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Бухоро НҚИЗнинг 50 нафар аёл-қизларга экскурсия ташкил этилди. Гуруҳга гид ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида батафсил маълумот берилди.

Саёҳат давомида ҳамкасбларимиз Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Ичан Қалъа туристик мажмуасида, Ниёз Муҳаммад Охунбобо жомеъ масжидида, Улли ҳовли қалъаси ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қадимий Хиванинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдилар.

Ичан қалъага 4 дарвоза(Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган. Ичан қалъага ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ, ўзини гўёки эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис қилади.

Бухоро НҚИЗ ташаббуси билан ва имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

#фоторепортаж

Фото муаллифи: Темирбулатова В.Р.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати