Бухоро НҚИЗда фавқулодда вазиятлар бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди
Бухоро НҚИЗ объектларида ёнғин-қутқарув қисми, фуқаро муҳофазаси, тиббиёт-санитария қисми ва ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, автонақлиёт цехи, санитария дружинаси, Қоровулбозор туманидаги ҳарбий қисм тезкор гуруҳи ва бошқалар билан ҳамкорликда махсус-тактик машғулотлар мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишларида ёнғин бўлинмаларининг касбий тайёргарлиги катта аҳамиятга эга. Бунинг учун мунтазам машғулотлар ва жисмоний машқлар сифатига алоҳида эътибор бериш лозим.
Машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.
Ғояга кўра, Бухоро НҚИЗнинг 21 D05 технологик қурилмасида сиғимнинг герметиклиги бузилиб, кўп миқдордаги углеводородлар сизиб чиқиши содир бўлди. Газ сизиб чиқишини тўхтатиш учун фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимининг куч ва воситалари, шунингдек, объектнинг техник ходимлари йўналтирилди.
Шартли газ сизиб чиқиши мобилизация ишлари ва фуқаро муҳофазаси хизматининг режасига мувофиқ бартараф этилди, жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди, санитария дружинаси, ёнғин-қутқарув қисмининг жалб этилган ходимлари самарадорлик ва юқори даражадаги ҳамкорликни намойиш этишди.
Ўз навбатида, иккинчи шартли ёнғин нефть маҳсулотларини қуйиш-тўкиш эстакадаси участкасида содир бўлди. Намуна олиш пайтида намуна олувчидан статик электр токининг учқун разряди пайдо бўлди, бу эса цистернада ёнғин бўлишига олиб келди.
Ёнғин содир бўлган жойга авария техник гуруҳи зудлик билан етиб келди ва ёнғин тезда ўчирилди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Шартли ёнғин режага биноан ўчирилди.
Симуляция қилинган ёнғин Фавқулодда вазиятларни маҳаллийлаштириш ва тугатиш режасига мувофиқ ўчирилди, ҳарбийлаштирилган газ-қутқарув отряди ва ёнғин-қутқарув бўлинмаси тезкорлик ва юқори даражадаги ўзаро ҳамкорликни намойиш этди.
Авария хизматлари ёнғин жойига тезкорлик билан етиб келишди, аланга бартараф этилди. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатилди.
Шартли ёнғин авария ҳолатларини бартараф этиш режасига мувофиқ ўчирилди, ҳарбийлаштирилган газдан қутқарув отряди ва ёнғин-қутқарув бўлинмаси тезкорлик ва юқори даражадаги ўзаро ҳамкорликни намойиш этди.
Қўшма машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ишчиларнинг юқори тайёргарлигини сақлашга имкон беради.
Таъкидлаш жоизки, тактик машғулотлар режадагидек ўтди, мақсадларга ўз вақтида ва самарали эришилди. Масъуллар хизмат вазифаларини бажаришда мустаҳкам билим ва мукаммал амалий кўникмаларни намойиш этишди.
Ёнғин ўчириш махсус-тактик машғулотида 269 киши иштирок этди, 23та ихтисослаштирилган техника ишлатилди. Санитария-эпидемиологиянинг барча талаблари бажарилди.
Кузатувчи сифатида республиканинг 4та вилояти(Навоий, Қашқадарё, Сурхадарё, Хоразм) ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармаси(ФВБ)дан вакиллар таклиф этилди.
Машғулотни кузатган Бухоро вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) бошлиғи Абдураззоқ Абдухаликов стратегик аҳамиятга эга объектда ёнғин ўчирувчилар ва қутқарувчилар профессионал даражада ҳамкорликни кўрсатиб, ёнғин тарқалишининг олдини олишганлигини таъкидлади.