28 апрель — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни!
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” деб эълон қилиниб, ушбу кунда дунёнинг 120 дан ортиқ давлатларида дунё ҳамжамиятининг иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишнинг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган қонунлар қабул қилинди.
2021 йил 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни мавзуси – “Инқирозни кўра билиб тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш – барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш”
Янги коронавирус инфекцияси пандемияси келтириб чиқарган инқироз меҳнатни муҳофаза қилиш тизимиларини, шу жумладан ишлаб чиқаришда тиббиёт соҳасининг самарадорлигини ошириш лозимлигини амалда кўрсатиб қўйди.
Дунё бўйича баъзи мамлакатларда COVID-19 тарқалиши ва бошқа мамлакатларда инфекциянинг олдини олиш бўйича профилактика ишлари кучайиб бормоқда. Ҳукумат, давлат органлари ва иш берувчилар пандемия етказиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш ёки камайтириш учун ҳаракат қилмоқдалар.
Халқаро меҳнат ташкилоти кўплаб давлатлар ва минтақаларнинг коронавирус инфекцияси (COVID-19)нинг иш жойида тарқалишига қарши курашиш ва олдини олиш тажрибасидан келиб чиқиб Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунидаюқоридагимавзусига эътиборни жалб қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига етарли даражада сармоя киритиш мақсадга мувофиқлигини таъминламоқда.
Ўзбекистонда Республикасининг 2016 йил 22 сентябрдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-410-сонли қонунининг 16-моддасига мувофиқ:
-меҳнатни муҳофаза қилишни молиялаштириш қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилади:
-иш берувчининг ўз маблағлари;
-қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаларининг маблағлари;
-қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун бюджет маблағлари тегишли(республика ва маҳаллий) бюджетларда алоҳида қайд билан ажратилади, бу маблағлардан бошқарув органларининг, назорат қилувчи ва текширувчи органларнинг таъминоти, илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид давлат дастурларини ва бошқа дастурларни бажариш учун фойдаланилади.
Ҳар бир иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш учун зарур бўлган маблағларни қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида, шунингдек жамоа келишувларида ёки бошқа ички норматив ҳужжатларда белгиланадиган миқдорда ажратади. Ходимлар ана шу мақсадлар учун бирор-бир чиқим қилмайдилар.
Ташкилотлар меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғармани ўзининг тижорат фаолияти ва бошқа фаолиятидан олинадиган фойда (даромадлар), шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этишга ҳақлидир.
Меҳнатни муҳофаза қилишга мўлжалланган маблағлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин эмас.
Меҳнатни муҳофаза қилиш учун иш берувчи томонидан маблағлар ажратиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамғармаларни ташкил этиш ва уларнинг маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси иштирокида белгиланади.
ММ ва ХТ гуруҳи