Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимлари диққатига!
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишчи-ходимлари диққатига!
Янги 2021 йилни кўтаринки руҳда кутиб олиш, болажонларга байрамона кайфият улашиш, уларнинг байрам совғларидан баҳраманд бўлишлари учун ўзларининг ижодий қобилиятларини намойиш этишлари ҳамда биз билан ёрқин ва қизиқарли фотосуратлар, видеолавҳаларни баҳам кўришлари мумкин бўлган "Қувноқ янги йил" танловини эълон қиламиз.
Танловда 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган фақатгина завод ишчи ходимларининг фарзандлари ёки набиралари иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун телеграмдаги @zavod_yoshlariBNPZ аккаунтига #Quvnoq_yangi_yil хештегли расм ёки видеолавҳангизни юборинг.
* Материалларни тақдим этишда юборувчидан фаолият юритадиган цех рақами ва исм-фамилиясини, иштирокчининг исм-фамилияси, ёши, номинациясини кўрсатиши талаб қилинади.
Юборилган материаллар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилотининг @bnpz телеграм каналида, энг сара намуналар эса, Бухоро НҚИЗ нинг @bnpz_uz каналида эълон қилинади.
Материаллар 28 декабрь кунига қадар қабул қилиниб, якуний натижалар 29 декабрь куни эълон қилинади. Ижодий ишлар мазмуни ва танловга ижодий ёндашуви бўйича баҳоланади. Шунингдек, Янги йил байрамига мос келиши ва бошқа танловларда ҳавола этилмаган бўлиши сўралади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар орасида:
- "Энг қувноқ бола" номинацияси – эртак қаҳрамонлари образида ўз иқтидори(шеър, қўшиқ, рақс ҳамда актёрлик маҳорати)ни намойиш этиш;
6 ёшдан 12 ёшгача:
- "Моҳир қўллар" номинацияси – Янги йил байрамига атаб тайёрланган қўл меҳнати намунасини намойиш қилиш;
- "Энг яхши ижро" номинацияси – Янги йил байрамига бағишланган табрик, шеър, қўшиқ, рақс ижро этиш;
- "Мен кутган байрам" номинацияси – байрамона безатилган уй ва арчани намойиш этиш;
- "Янги йил ҳангомалари” номинацияси – қизиқарли саҳна кўриниши, комедик турдаги видеороликларни тақдим этиш.
Овоз бериш (“like” йиғиш) йўли билан бўладиган танлов натижасига кўра айнан, Сиз, I, II, III ўрин ғолибларини аниқлаб берасиз.
Олға интилинг, Янги йил байрамини шодон ўтказинг, тасаввурингизни кўрсатинг, ғолиб бўлинг ва Янги йил совғаларини қўлга киритинг!!!