“Заковат” билимдонлар беллашувининг финал учрашуви бўлиб ўтди
30 ноябрь куни “Нефтчилар” маданият саройида завод ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг I ўрин учун финал босқичи ўтказилди. Унда 2 жамоа: 16-цехнинг “Маърифат” жамоаси ва 32-10-цех ишчи-ходимларидан ташкил топган “Эрудит” терма жамоалари ғолиблик учун куч синашишди.
Ўйиннинг адолатли ўтиши учун Бухоро НҚИЗ директор ўринбосари Ж.Зияев, Бухоро НҚИЗ КУҚ ижтимоий ривожланиш бўйича мутахассиси С.Рахмонова, Матбуот хизмати раҳбари И.Фаткулина ҳамда Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ БТ раиси М.Ғуломовдан иборат ҳакамлар ҳайъати назорат қилиб борди.
Ҳакамлар ҳайъати жамоаларнинг берган жавобларини таҳлил қилиб, “Заковат” интеллектуал ўйинининг финал босқичи ғолибини эълон қилишди. Натижаларга кўра 2:1 ҳисобида “Маърифат” жамоаси ғалаба қозонди ва I ўрин эгаси бўлди. “Эрудит” жамоаси эса II ўринни қўлга киритди. Ўйин сўнгида 3та ўрин совриндорлари жумладан, ярим финал босқичи ғолиби 1-цехнинг “Технологлар” жамоасини Ёшлар иттифоқи Бухоро НҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Барча қатнашчи жамоаларга, тадбир ташкилотчилари, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаган цех бошлиқлари, ҳамкасбларига қизғин ўйинлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Ғолиб жамоага эса зафар қучишда тўхтаб қолмасликни тилаб қоламиз!