August 17, 2021

“Бухоро НҚИЗнинг бошқарув тизимида тадбиқ этилган халқаро стандартлар” семинари бўлиб ўтди

Тасдиқланган дастурга асосан Тошкент вилояти, Чиноз тумани Пахта қўрғонидаги Нефть махсулотларини сақлаш цехида муҳандис-техник ходимларнинг халқаро стандартлар ва уларга оид ҳужжатларнинг юритилиши бўйича билим-кўникмаларини ошириш мақсадида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖнинг Сифат бошқаруви тизими бўлими мутахассислари томонидан “Бухоро НҚИЗнинг бошқарув тизимида тадбиқ этилган халқаро стандартлар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинари масофавий тарзда ташкил этилди унда Бухоро НҚИЗ Нефть махсулотларини сақлаш цехининг ишчи-ходимлари иштирок этди.

Маълумот учун: “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ““Нефть база”МЧЖлардан фойдаланиш тўғрисида”ги 2021 йил 30 мартдаги 17-сонли , ““Пахта нефть базаси” МЧЖни “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этиш тўғрисида”ги 2021 йил 7 июндаги 03/2021/19-сонли қарорлари асосида Тошкент вилояти Чиноз тумани Пахта қўрғонидаги “Пахта” нефть базаси Бухоро НҚИЗ таркибидаги Нефть маҳсулотларини сақлаш цехига айлантирилди.

Семинар давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида жорий этилган халқаро стандартлар намойиш этилди. Қатнашчилар халқаро стандартларни жорий этишга ўтишнинг устувор йўналишлари билан танишишди.
Иштирокчилар учун ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тизими учун хавфларни аниқлаш, камайтириш, олдини олиш ва бошқариш чоралари тўғрисида тақдимот ўтказилди.
Ўқув семинари давомида меҳнат муҳофазасининг аҳамияти ва роли, муҳандислар ва ишчилар ўртасида хавфсизлик маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Семинар якунида иштирокчилар иш жойида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни аниқлаш учун анкеталарни тўлдиришди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” AЖ томонидан ташкил этиладиган бундай ўқув семинарлари тизимда катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, нафақат танишиш, балки ўз амалий тажрибаларини ҳамкасблари билан бўлишиш имкониятини беради.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати