October 19, 2022

Қадим Самарқандга саёҳат

Аёлларнинг бўш вақтларини мазмунли ва унумли ўтказиш мақсадида Бухоро НҚИЗ Касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан заводнинг 50 нафар хотин-қизлари учун тарихий-маданий меросга эга қадимий ва ҳамиша гўзал Самарқанд шаҳрига экскурсия ташкил этилди.


Самарқанд азалдан ўзининг бетакрор гўзаллиги, ажойиб об-ҳавоси, ширин суви ва мазали нонлари билан бутун дунёга машҳур.

Саёҳат давомида Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Ҳазрати Дониёр зиёратгоҳи, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда, Гўри-Амир мақбараси, бетакрор Регистон майдони ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Тарихий Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдилар.

Бухоро НҚИЗ ташаббуси билан ва имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири иштирокчиларга манзур бўлди, улар томонидан алоҳида эътироф этилди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати