"Бухоро НҚИЗ" МЧЖда аномал совуқ вақтида амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига аномал совуқ кириб келиши, ҳавонинг кескин совиб кетиши сабабли “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ да тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига аномал совуқ кириб келиши, ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ бош муҳандиси бошчилигида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишга асосан раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг навбатчилик штаби ташкил этилди ва заводимиз томонидан республикамизнинг истеъмолчиларига нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида СХ, ММ ва ХТ хизмати томонидан барча йўналишлар бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди, шу билан бир қаторда цех ва бўлимлар томонидан кечаю-кундуз навбатчилик жадваллари ишлаб чиқилди.
Завод бош муҳандиси бошчилигида ишчи гуруҳ штаби завод объектларидаги қурилмаларнинг узлуксиз ишлаши, насос ва компрессорларнинг совутиш тизимлари, сиғимларда ва қувур ўтгазгичларда ўрнатилган иситиш тизимлари созлиги, автоматик ёнғин ўчириш тизимининг ишчи ҳолати, ҳамда
ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароити яратилганлиги бўйича назорат олиб борилди.
Шунингдек, ишчи-ходимлар махсус иссиқ кийимлар билан таъминланиб, завод Касаба Уюшмаси билан ҳамкорликда заводнинг асосий ва ёрдамчи цехларида ишловчи ходимларга бепул иссиқ овқат тарқатилди.
“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ СХ, ММ ва ХТ хизмати бош мутахассиси О.Г.Хайитов