July 5, 2023

Самойиддин Хусенов бугун Қоровулбозор тумани сайловчилари билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Самойиддин Хусенов бугун Қоровулбозор тумани сайловчилари билан учрашди.

Тумандаги Нефтчи маданият саройида бўлиб ўтган учрашувда, O'zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Обиждон Хамидов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, жумладан Бухоро НҚИЗ раҳбарлари ва ишчи-ходимлари иштирок этди.

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган партиянинг вилоят Кенгаши раиси О.Хамидов Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида аҳоли учун муносиб шароит яратишга йўналтирилган мақсадлар, вазифалар илгари сурилганлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув давомида ишончли вакил йиғилганларни номзоднинг сайловолди дастуридаги устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.
Қоровулбозорлик сайловчилар билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбир ишончли вакил С.Хусеновнинг барчани элу-юртимиз манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилишни ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни деб билган, кўп миллатли халқимиз юксак ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган инсон
Ш.Мирзиёевга овоз беришга қаратилган даъвати билан ўз якунига етди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати