February 22, 2023

“Имом Ал-Бухорий” маҳалласида “Маҳалламизни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди

“Имом Ал-Бухорий” маҳалласида “Маҳалламизни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 17 февраль куни Бухоро вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қоровулбозор тумани 3-сектор ҳудудига қарашли “Имом Ал-Бухорий” маҳалласида жойлашган Бухоро НҚИЗга қарашли “Нефтчилар” маданият саройи ҳудудида “Маҳалламизни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз” шиори остида бир нечта тадбирлар ташкил этилди.
Мазкур тадбирларда 4 та сектор ва Қоровулбозор туманида жойлашган корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб, Маданият саройига ёндош ҳудудда кўчат ўтқазилди.

Маданият саройи биносида ҳунармандлар томонидан яратилган ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишиб, ёш ҳунармандлар билан суҳбатлашишди. Шунингдек, тадбирда вақтинча ишсиз аҳоли қатлами учун туманда мавжуд бўш иш ўринлари рўйхати тақдим қилинди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати