“Нефтчилар” маданият саройи – маънавият ва маданият маскани
2007 йил, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (БНҚИЗ) фаолиятининг 10 йиллиги арафасида, завод ҳудудида “Нефтчилар” маданият саройи ўз эшикларини очди. Шундан буён ушбу сарой нафақат завод ходимлари, балки туман аҳолиси учун ҳам маънавий-маърифий марказ сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Саройда Ахборот ресурс маркази, музей, ҳамда турли йўналишдаги тўгараклар ташкил этилган бўлиб, улар орқали болалар ва ёшлар билим ва маҳоратларини ошириш имконига эга бўлишмоқда. Ҳозирги кунда маданият саройида қуйидаги тўгараклар фаолият юритмоқда:
• “Компьютер саводхонлиги”
• “Бичиш-тикиш”
• “Инглиз тили”
• “Миллий рақс санъати”
• “Тасвирий санъат”
• “Анъанавий ижрочилик”
Бу тўгаракларнинг ҳар бирига 10–20 нафардан болалар жалб этилган бўлиб, умумий ҳисобда 250 нафардан ортиқ ўқувчи ўз бўш вақтларини мазмунли ўтказмоқда.
Маданият саройида нафақат таълим йўналишлари, балки маданий ва оммавий тадбирлар учун ҳам барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан:
• 362 ўринли томошабинлар зали
• Рақс зали
• Мажлислар зали
Саройда мунтазам равишда қуйидаги тадбирлар ташкил этиб борилади:
• Адабий-бадиий кечалар ва давра суҳбатлари
• Мулоқотлар, кўрик-танловлар, фестиваллар ва кўргазмалар
• Расмий ва касб байрамлари
• Юбилей ва хотира кечалари
• Театрлаштирилган томошалар, халқ сайиллари ва концертлар
“Нефтчилар” маданият саройи бу – замонавий талабларга жавоб берадиган, ҳар томонлама ривожланиш ва маданий хордиқ чиқариш имкониятини яратиб берадиган маскандир.