Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида талабалар ўз билимларини амалиёт орқали мустаҳкамлашмоқда
Бўлажак кадрларнинг билимларини ишлаб чиқариш жараёнларидаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш, ўқув жараёни сифатини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизим корхоналарида амалга оширилаётган талабаларнинг сайёр ўқув машғулотлари давом этмоқда.
Навбатдаги сайёр дарслар И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент филиалининг Нефть, газ ва қайта ишланган маҳсулотларни ташиш ва сақлаш объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш йўналиши 4-босқич талабалари учун бўлиб ўтди.
Амалиёт дарслари Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими кўмагида
Хом-ашё ва тайёр маҳсулотлар цехига қарашли объектларда ва интерфаол жиҳозланган ўқув хоналарида ташкиллаштирилди. Кўп йиллик тажрибага эга устоз ходимлар бўлажак мутахассисларни завод эстакадаси ва сиғимлар паркининг иш фаолияти, маҳсулотларни ташиш ва сақлаш технологиялари билан таништиришди.
Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ нафақат талабалар, балки
устоз-педагоглар учун ҳам тажриба алмашиш ва малака ошириш маскани ҳисобланади. Бунинг учун эса талабалар ва институт педагоглари учун етарли шароитлар яратилган.