September 26, 2021

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходимлари шахмат мусобақасида фахрли ўринни эгаллашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарори ижросини таъминлаш учун "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида шахмат турнири ташкиллаштирилди.

Ушбу спорт мусобақасида Бухоро НҚИЗ ходимлари: Ҳасанова Лайло аёллар ўртасида фахрли - I ўрин ва Тиллаев Шавкат эркаклар ўртасида фахрли - II ўринни эгаллашди.

#фоторепортаж

Тадбир якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маълумот учун: Аввалроқ, 2021 йилнинг 31 мартида Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан турли вазирлик, корхона ва ташкилотлар вакиллари ўртасида шахмат бўйича мусобақа ташкиллаштирилганди. Унда бизнинг ходимимиз Лаило Хасанова "Ўзбекнефтгаз" АЖ номидан қатнашиб, фахрли учинчи ўринни эгаллаган эди.

Ушбу мусобақалардаги ходимларимизнинг фаол иштироки нафақат завод, балки нефтгаз соҳаси обрўсини кўтарди.

Ҳамкасбларимизнинг шахмат бўйича мусобақалардаги муваффақиятли иштироки билан табриклаймиз!!!

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати