Бухоро НҚИЗ ўз маҳсулотлари қаторини юқори октанли АИ-98 автомобил бензини билан тўлдирди
Бухоро НҚИЗ юқори октанли АИ-98 автомобил бензинини саноат даражадида ишлаб чиқаришни йўлга қўйилди.
Бухоро НҚИЗ мутахассислари томонидан 2021 йил давомида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси топшириғига биноан автомобил бензини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш бўйича тадқиқотлар ўтказилди, натижада АИ-98 юқори сифатли тижорат бензинини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
АИ-98 маркали автомобил бензини, асосан, сиқиш даражаси 12дан 14 гача юқори двигателли автомобилларда ишлатилади.
АИ-98 бензини юқори урилишга қарши хусусият(октан характеристика)лари туфайли двигател қувватини оширади ва тезланиш динамикасини яхшилайди, тебраниш ва шовқин даражасини пасайтиради ва ёнилғи сарфини сезиларли даражада камайтиради.
380 тонна ҳажмдаги АИ-98 автомобил бензини партияси ишлаб чиқарилди ва унинг физик-кимёвий хусусиятлари синовдан ўтказилди.
АИ-98 автомобил бензинини серияли ишлаб чиқаришга O`zDSt 3031:2015 "Автомобил бензинлари. Техник шартлар" мувофиқлик сертификати олинди.
Маълумот учун: Бугунги кунда Бухоро НҚИЗ 20 дан ортиқ марка(русум)ни ҳисобга олган ҳолда 9 турдаги маҳсулот ишлаб чиқаради. Автомобил бензинини ишлаб чиқариш қаторида АИ-80, АИ-91, АИ-92, АИ-95, ҚуWатт АИ-95 бренди ва янги АИ-98 автомобил бензини ишлаб чиқарилади.