November 16, 2023

Бухоро НҚИЗда “Жаҳолатга қарши маърифат”  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.

Мамлакатимизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил яшайди. Ана шундай кўп сонли миллат вакиллари Бухоро НҚИЗда ҳам фаолият юритади.

Бугун “Нефтчилар” маданият саройида бўлиб ўтган тадбирда динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ғояларини тарғиб қилиш, шу кеча-кундузда дунёда солир бўлаётган сиёсий ўзгаришлар ва уларнинг салбий таъсирига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ, диний идора вакиллари, шунингдек, Бухоро НҚИЗ раҳбарияти ва ишчи-ходимлари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар хатарли таҳдидлардан сақланиш, уларнинг олдини олиш учун доимо изланишда бўлиш, фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор бериш, ижтимоий тармоқлардан ўринли фойдаланиш ва бунинг учун жавобгарликни ҳис қилиш керакли ҳақида сўз юритишди.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Тинчлик қадри” деб номланган видеолавҳа ва фотолавҳалар намойиш этилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати