March 19

Бухоро НҚИЗ: 3,5 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси муваффақиятли ишга туширилди

Бугун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Қоровулбозор тумани ҳокими Акмал Остонов ва Бухоро НҚИЗ директори Акбар Фазилов иштирокида 3,5 МВт қувватга эга қуёш электр станциясининг (ҚЭС) тантанали ишга туширилиши бўлиб ўтди.

Бугун биз мамлакатимизнинг турли соҳаларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган катта ўзгаришлар остонасида турибмиз.

Биз маҳаллий саноатни ривожлантириш учун янги имкониятлар очаётган улкан ислоҳотларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда давлат раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев “Яшил энергия” миллий дастурини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мамлакатимизда энергия сарфини камайтириш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш дастурига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия тежашни таъминлаш бўйича кенг кўламли
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон муқобил энергия манбалари – қуёш ва шамолдан фойдаланишга фаол тарзда ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил
27 февралдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тизимда иқтисодий ва ижтимоий соҳалар самарадорлигини ошириш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖда топшириқ ва кўрсатмалар ижроси юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ кўмагида Бухоро НҚИЗда энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш орқали корхонанинг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баходиржон Сидиқов қайта тикланадиган энергия манбаларидан (ҚТЭМ) электр энергияси етказиб беришни кўпайтириш мақсадида Бухоро НҚИЗ ишлаб чиқариш қувватларида қуёш панелларини ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда.

Жумладан, Бухоро НҚИЗга туташ ҳудудда 3 гектар майдонда 3376,5 кВт қувватга эга янги қуёш электр станцияси ўрнатилиб ишга туширилди ва қуёш энергиясининг самарали ишлаши учун завод, объектларга тармоқ инверторлари ўрнатилди, бунинг натижасида анъанавий тармоқ электр тармоғи муқобил қувват манбалари орқали алмаштирилди.

Кундузи электр энергиясининг асосий манбаи сифатида қуёш электр станциясидан (ҚЭС) фойдаланилади.

Қайд этиш жоизки, Бухоро НҚИЗни ривожлантириш стратегиясида “яшил” ва энергия тежамкор технологияни янада фаол жорий этиш кўзда тутилган.

Ўз навбатида, Бухоро НҚИЗда энергия сарфини камайтириш, хом-ашёдан фойдаланишни оптималлаштириш ва юқори сифатли нефь маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берувчи ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш дастури ишлаб чиқилган.

Ўзбекистонда қуёш панеллари ва шамол турбиналарини ишга тушириш ҳақиқатан ҳам жуда тез суръатлар билан давом этмоқда. Бундай йирик стратегик аҳамиятга эга объектларнинг ишга туширилиши аҳолини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

Маълумот учун:

Бухоро НҚИЗда қуёш электр станцияларининг ўрнатилиши:

2023 й. 2184,5 кВт Заводнинг 20та ички ва ташқи объектларида;

2024 й. 3376.5 кВт алоҳида ажратилган 3 га майдонда.

Қуёш электр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори:

2022 й.     10 700 кВт*соат.

2023 й. 1 109 900 кВт*соат.

2024 й.     1 январ – 19 март       423 149 кВт*соат .


“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати