November 13

«Ўзбекнефтгаз» АЖ коррупция хавф-хатарларининг олдини олиш ва шаффофликни ошириш бўйича чора-тадбирларни кучайтирмоқда  

«Ўзбекнефтгаз» АЖ коррупция хавф-хатарларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш мақсадида барча жабҳаларда — корхоналар ва заводлардан тортиб бошқармалар ҳамда нефтбазаларгача — шаффофликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасини изчил амалга оширмоқда. Бу шаффофлик сиёсати доирасида компаниянинг ҳар бир корхонасида ҳисобот бериш, назорат ва ички аудитнинг қатъий стандартлари жорий этилмоқда. Бу эса хавф-хатарларни минимал даражага тушириш ва очиқ иш муҳитини яратиш имконини беради.

Бухоро НҚЗда ҳам ишда ҳалоллик ва шаффофликнинг юқори стандартларига риоя қилиш сиёсати амалга оширилмоқда. Завод мутахассислари коррупцияга қарши кураш соҳасидаги билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув тадбирларида иштирок этмоқда. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгаш мажлисининг тегишли қарорлари асосида тасдиқланган идоралараро дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари академияси билан ҳамкорликда “Коррупцияга қарши идоралараро самарали чораларни таъминлаш” мавзусида махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Ушбу курсларда раҳбарлар ва масъул ходимлардан иборат 50 нафар иштирокчи, шу жумладан, Бухоро НҚЗ мутахассислари қатнашдилар. Тренинг уларга коррупция хавф-хатарларининг олдини олиш ва иш жараёнида шаффофликни ошириш бўйича замонавий усуллар билан танишиш имконини берди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ келгусида ҳам шаффофлик сиёсати ва коррупцияга қарши курашиш чораларини янада ривожлантиришни мақсад қилган. Шу орқали ишончли, ҳалол ва очиқ корпоратив маданият яратилади, бунда коррупциянинг олдини олиш ва шаффофликни таъминлаш кундалик иш фаолиятининг асосий қисми бўлиб қолади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати