October 2

Самарқандга саёҳат

Ички туризмни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 29-30 сентярь кунлари завод касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимлар учун Cамарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди.

Ташкил этилган саёҳат давомида ҳамкасбларимиз “очиқ-осмон ости музейи” деб ном олган қадимий архитектура ва кўп асрлик шаҳарнинг тарихий обидалари, меъморий манзаралари билан яқиндан танишдилар.

Саёҳат давомида ҳамкасбларимиз Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Шоҳи Зинда, Гўри-Амир мақбараси, бетакрор Регистон майдони ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Тарихий Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбара мажмуасини ҳам зиёрат қилишди.

Саёҳат иштирокчилари учун Самарқанд вилояти мусиқали драма театрига ташриф уюштирилди. Театр саҳнасида намойиш этилган саҳна асари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

“Бухоро НҚИЗ” раҳбарияти томонидан бундай ташаббуслар ишчи-ходимларнинг руҳий ва маънавий барқарорлигини таъминлаш, жамоада фидойи меҳнат муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Келгусида ҳам бу каби маданий тадбирлар мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштирилган.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ PR бўлими