February 7

Бухоро НҚИЗ – амалиёт ва тажриба мактаби

Айни кунларда Тошкент кимё-технология институтининг нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси ҳамда технологик машина ва жиҳозлар таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган 4-босқич талабалари Бухоро НҚИЗда битируволди амалиётини ўташмоқда.

Бевосита технологик майдончаларнинг ўзида кўп йиллик тажрибага эга устоз ишчи-ходимлар бўлажак мутахассисларни нефтни қайта ишлаш, бензин сифатини ошириш, дизель ёқилғиси таркибидан олтингугурт ажратиб олиш, авиа керосин ишлаб чиқариш, нефть ва тайёр нефть маҳсулотларини сақлаш ва ташиш жараёнлари билан таништиришди.

Таъкидлаш жоизки, Бухоро НҚИЗ нафақат талабалар, балки
устоз-педагоглар учун ҳам тажриба алмашиш ва малака ошириш маскани ҳисобланади. Бунинг учун эса талабалар ва институт педагоглари учун етарли шароитлар яратилган.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати