August 4, 2020

Завод Асосий ишлаб чиқариш цехи 21К-02В компрессорида таъмирлаш ишлари олиб борилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи Асосий ишлаб чиқариш цехи 2-блокида 21К-02В водород ҳайдаш компрессорида 2020 йилнинг 13 июль куни уплотнениялардаги ҳароратни назорат қилиш датчиклари меъёрдан юқори ҳароратни қайд этганлиги туфайли компрессор фавқулотда тўхтатилди ва унинг ўрнига 21К-02А компрессори ишга туширилди.

Механиклар ва таъмирлаш гуруҳи томонидан текширилганда, компрессорнинг йўналтирувчи ҳамда компрессион ҳалқалари ишқаланиш оқибатида яроқсиз ҳолга келганлиги, кириш ва чиқиш клапанлари таъмирталаб ҳолга келгани, уплотненияларни таъмирлаш каби бир қатор нуқсонлар аниқланди.


Жорий йилнинг 31-июл куни компрессор учун зарур эҳтиёт қисмлари Тошкент вилоятидаги "УНГМ-ДР сервис маркази"да компрессорнинг йўналтирувчи ҳамда компрессион ҳалқалари тайёрлаб олиб-келтирилди ва шу куннинг ўзидаёқ таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
3-август куни компрессорда таъмирлаш ишлари якунланиб, ишга туширишга тайёргарлик ишлари олиб борилаяпти.