Today

ЯШИЛ МАКОНДА БИРГА ЯШАЙЛИК!

Бугун мамлакатимиз миқёсида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда белгилаб олинган устувор йўналишларнинг мазмун-моҳияти бизни бир ғоя атрофида, яъни - Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш мақсади атрофида бирлаштириб турибди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбаридан дунё аҳлининг эътиборини долзарб масалаларга қаратиб, инсониятга таҳдид солаётган учта инқироз - иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланишини бартараф этишга доир муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Жорий йил 18 сентябрда Бош вазир иштирокида ўтказилган йиғилишида ҳам мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдирилди, йўналишга оид бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди. Жумладан, 15 октябрдан 15 ноябрга қадар юртимизда "кузги дарахт экиш мавсуми" эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 46-сонли фармони ижроси юзасидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Бухоро НҚИЗ” МЧЖ томонидан бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, шулар асосида 44 минг дан ортиқ иқлимга мос манзарали дарахт кўчатлари экилиб, парвариш қилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ 81 сонли Фармонида кўрсатилган 1-2 тоифали хавфли ишлаб чиқариш объектлар ва унга туташ ҳудудлар атрофида “Яшил белбоғ” лар ташкил этиш юзасидан вилоятнинг иқлими, рельефи ва бошқа гидрогеологик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда 2023 йил куз мавсумида 170 минг дона, 2024 йил баҳор мавсумида 20 минг дона ва 2024 йил куз мавсумида 10 минг дона иқлимга мос саксовул кўчатлари ҳамда унга қўшимча равишда уруғларидан экиш ишлари олиб борилди. “Яшил белбоғ” ларни ташкил этиш нафақат ишлаб чиқариш жараёнида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламаларни узоқ масофаларга тарқалишини олидини олишга, ўша ҳудудда экотизимни шаклланишига, биологик хилмахилликни ривожланишига замин яратади.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш бўлими