June 21, 2022

"Нефтчилар" маданият саройи тўгараклари ҳақида маълумот

Июнь 20.2022

"Нефтчилар" маданият саройи

Тўгараклар рўйхати:

– Инглиз тили;
– Рақс;
– Бичиш-тикиш;
– Тасвирий санъат;
– Aнъанавий ижрочилик.


Инглиз тили тўгараги
Биламизки, онлайн коммуникация дунё бўйлаб ривожланиб бормоқда. Жумладан, бизнинг юртимизда ҳам "Тил билган- эл билади" ғоя остида инглиз тили соҳасига кенг эътибор қаратиляпти.

Сўнгги йиллар шуни кўрсатадики, ҳозирда ёшлар ва ҳатто катталар ҳам қайси соҳада фаолият юритишидан қатъий назар ушбу тилни билишлари бу уларнинг талабгир кадр эканликларини амалда кўрсатмоқда.

Шундай экан, инглиз тилини ёшликдан ўзлаштириш бу энг тўғри қарордир. Aйни мақсадни илгари сурган ҳолда "Нефтчилар" маданият саройида душанба, сешанба, чоршанба кунлари эрталабги вақт билан соат 8:00 дан 10:00 гача "Инглиз тили" тўгараги ўтилади.

Тўгаракда сиз қуйидаги йўналишлар бўйича ўз фарзандингизни курсларга ёздиришингиз мумкин:

Граммар (болалар ёши 13-16);


Листенинг, Реадинг,Wритинг, Спеакинг (болалар ёши 10-16);


Енглиш фор кидс (болалар учун инглиз тили, ёши 8-10 ёшгача).


Тўгарак малакали инглиз тили ўқитувчиси Урунова Дилобар Бахтиёровна томонидан ўтилади.

Тўгараклар рўйхати:

- "Инглиз тили" тўгараги;
- "Рақс" тўгараги;
- "Бичиш-тикиш" тўгараги;
- "Тасвирий санъат" тўгараги;
- "Aнъанавий ижрочилик" тўгараги.
"Инглиз тили" тўгараги
Биз биламизки, онлайн коммуникация дунё бўйлаб ривожланиб бормоқда. Жумладан, бизнинг юртимизда ҳам "Тил билган- ел билади" ғоя остида инглиз тили соҳасига кенг еътибор қаратиляпти.

Сўнгги йиллар шуни кўрсатадики, ҳозирда ёшлар ва ҳатто катталар ҳам қайси соҳада фаолият юритишидан қатъий назар ушбу тилни билишлари бу уларнинг талабгир кадр еканликларини амалда кўрсатмоқда.

Шундай екан, инглиз тилини ёшликдан ўзлаштириш бу енг тўғри қарордир. Aйни мақсадни илгари сурган ҳолда "Нефтчилар" маданият саройида душанба, сешанба, чоршанба кунлари ерталабги вақт билан соат 8:00 дан 10:00 гача "Инглиз тили" тўгараги ўтилади.

Тўгаракда сиз қуйидаги йўналишлар бўйича ўз фарзандингизни курсларга ёздиришингиз мумкин:

- Граммар (болалар ёши 13-16);
- Листенинг, Реадинг,Wритинг, Спеакинг (болалар ёши 10-16);
- Енглиш фор кидс (болалар учун инглиз тили, ёши 8-10 ёшгача).
Тўгарак малакали инглиз тили ўқитувчиси Урунова Дилобар Бахтиёровна томонидан ўтилади.

"Инглиз тили" тўгараги

"Рақс" тўгараги
Рақс- инсоннинг руҳиятидаги сокинлик ва жўшқинликни тана ҳаракатлари билан акс еттира оладиган ягона санъат тури ҳисобланади.

Заводимиз маданият саройида ҳам бир неча йилдан буён, фаолият юритиб келаётган "Рақс" тўгарагида тўгарак раҳбари Очилова Гулрух Комиловна шаҳарчамиз ёшларига рақс санъатининг нафис йўналишларини ўргатиб, таълим бериб келмоқда.

Тўгарагимизда :

- миллийча рақс;


- вилоят рақслари;


- дунё рақслари сир-асрорлари ўқувчиларга ўргатилиб келинмоқда .


Рақс ўсиб келаётган ёш авлоднинг гавда тузилишини чиройли, соғлигини янада яхшиланишига яқиндан ёрдам беради.

Заводимиз ташаббуси билан ўтказилиб келинаётган ҳар бир байрамда ва ҳар чоракда тўгараклар ўртасида "Беш ташаббус" йўналишларига асосан тадбирлар ташкил қилинганда тўгарак ўқувчилари мунтазам қатнашиб совғалар билан тақдирланиб келинмоқда .

Бундан ота-оналари ҳам хурсандлар. Ҳеч бир ижодкор юрагида ўти бор ёш авлод еътибордан четда қолмайди.

Сиз ҳам бизга қўшилинг!

"Рақс" тўгараги

"Aхборот технология" тўгараги
Бизга маълумки, ХХI аср Технология асри. Шундай екан, ХХI асрда техник ривожланган давлатларда ахборотларнинг асосий қисми қоғозсиз кўринишда- ЕҲМ хотирасида сақланади. Бу билан, ХХI аср бошида ушбу ахборотлардан фойдалана олмаган киши ХХ аср бошидаги ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайдиган кишига ўхшаб қолади.

"Нефтчилар" маданият саройи "Ёш компютерчи" тўгарак раҳбари Саидова Марҳабо Бафойевна. Қоровулбозор тумани аҳолиси фарзандларининг компютердан қўшимча билим ва юқори савия олишлари учун самарали меҳнат қилиб келмоқда. Бизнинг мақсадимиз ёш авлодларга билим олиш учун замонавий технологиядан оқилона фойдаланишига ёрдам беришдан иборат.

"Ахборот технология" тўгараги

"Бичиш-тикиш" тўгараги
Тарихимиздан маълумки, бувижону - онахонларимиз ҳунарманд аёллар бõлишган. Aйниқса, "Бичиш-тикиш" ҳар бир қиз бола билиши керак бõлган ҳунардир. Шу сабабдан, маданият саройимизда ташкил етилган "Бичиш- тикиш" тõгараги айни муддао.

Бу тўгаракда қизларимиз тикувчилик сирларини беъмалол ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Йил давомида тузилган иш режаси асосида, мароқли ҳамда фойдали бўлган ҳунарни ўрганиш мақсадида тўгарак раҳбари Саидова Дилдор Меҳриддиновна қўлда тикиладиган ва тикиш машинкасида бажариладиган бичиш-тикиш турларини ўргатишга тайёр.

"Бичиш - тикиш" тўгараги

"Тасвирий санъат" тўгараги
Тасвирий санъат- болаларда ранг-тасвирга,ранглар дунёсига қизиқишни ошириш,дунё гўзалликларидан баҳраманд бўла олишда муҳим аҳамият касб этади. Тасвирий санъат фақатгина кўриш мумкин бўлган нарсаларнигина тасвирлаб қолмай, балки инсоннинг ички кечинмаларини, тасвирий ҳолатнинг психологик ва емоционал мазмунини ҳам ёритади. Инсониятнинг меҳнат фаолияти, эътиқодлари, диний қарашлари замирида тасвирий санъат пайдо бўлган ва ривожланган ."Нефтчилар" маданият саройида "Тасвирий санъат" тўгараги ташкил этилган бўлиб, тўгарак раҳбари Ғафурова Малика тасвирий санъат сир-асрорларини ўқувчиларга ўргатиб келмоқда. Тўгарак аъзолари ўз ижодий ишлари билан байрамларда фаол қатнашмоқдалар.

"Тасвирий санъат" тўгараги

"Aнъанавий ижрочилик" тўгараги

"Нефтчилар" маданият саройида 2012-йилдан бери "Aнъанавий ижрочилик" тўгараги йўналишида иш олиб бормоқда. Бу тўгаракда ватан мадҳини, она ҳақидаги қўшиқлар ўргатилиб, ноталарга солиниб куйланилмоқда. Болажонлар бу тўгаракда мунтазам қатнашиб келмоқдалар. Болажонлар ўзларининг вақтларини хушкайфиятда ўтказиш билан бир қаторда, бўлажак сеҳрли овоз соҳиблари ҳам йетиштирилиб чиқмоқда. Тўгарак раҳбари сифатида Расулов Шеряздон фаолият олиб бормоқда.

"Aнъанавий ижрочилик" тўгараги