May 31, 2021

"Мўйноққа мадад" эковеломарафони

Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Велосипед спорти Федерацияси ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилган "Мўйноққа мадад" экологик хайрия веломарафонининг Бухоро вилояти босқичи старт олди.

“Мўйноққа мадад" экологик хайрия веломарафонининг Бухоро вилояти босқичига Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида старт берилди.

Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Б.Зарипов ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломуродовлар сўзга чиқди. Шундан сўнг Экопартия раҳбари ҳамда вилоят ҳокими бошчилигида веломарафончилар манзил сари одимлади.

Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари экологик акцияларнинг мунтазам иштирокчиларидир. Заводимиз атроф-муҳитни, экологияни яхшилашга қаратилган тадбирларни доим қўллаб-қувватлайди, эътибор қаратади. Бугунги хайрия веломарафонида ҳам Бухоро НҚИЗ ишчи-ходимлари фаол иштирок этишди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати