February 9, 2021

Бухоро НҚИЗ спорт ютуқлари жамланмаси яна бир олтин медаль билан бойиди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4954-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖда жамият тасарруфидаги корхона ташкилотларда фаолият юритувчи эркаклар ва аёллар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича "Шахмат кунлари" турнири бўлиб ўтди.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖдан икки ҳамкасбимиз - Ш.Ғ. Тиллаев ва Л.Т. Ҳасанова мусобақада иштирок этишди.

Қувонарлиси шундаки, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Лайло Ҳасанова фаол қатнашиб I ўринни эгаллади ва Бухоро НҚИЗ ютуқлар жамланмасига яна бир олтин медаль олиб келди.

“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖдан икки ҳамкасбимиз - ўлчов-назорат асбоблари ва автоматика цехи техниги Ш.Ғ. Тиллаев ва ижтимоий объектлар, уй-жойдан фойдаланиш ва коммунал хўжалиги цехи спорт зали навбатчиси Л.Т. Ҳасанова мусобақада иштирок этишди.

Аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Лайло Ҳасанова фаол қатнашиб I ўринни эгалади, шу билан Бухоро НҚИЗ ютуқлар жамланмасига яна бир олтин медаль олиб келди.

Маълумот учун: Лайло Ҳасанова ўз фаолиятини 2011 йилдан бошлаган ва ҳозирги кунгача кўплаб Шахмат мусобақаларининг асосий ғолиби ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, Матбуот хизмати ва Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти ходимлари ҳам Лайло Ҳасановага келгусидаги ишларига омад ва ривож, доимий фаоллик тилаб қолади.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати