November 13, 2020

Бухоро НҚИЗ Бухоро шаҳрини кўкаламзорлаштириш учун «Яшил шаҳар» акциясида иштирок этди

Маълумки, 29 октябрь куни Бухорода «Яшил шаҳар» – кенг кўламли кўкаламзорлаштириш акцияси бошланди. Бухоро НҚИЗ ҳам четда қолмай ушбу экологик экоакцияга қўшилди.

2020 йил 10 ноябрда завод ушбу тадбирда иштирок этди. «Кўҳна ва боқий Бухоро» ҳудудида 500 дан ортиқ сарв ва қарағай кўчатлари ўтқазилди.

Aкцияда анъанавий равишда «Бухоро НҚИЗ» МЧЖ директори Фазилов Aкбар Aлишерович иштирок этди.

Ушбу тадбир иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш учун Бухоро шаҳар ҳокими У.Жумаев, шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Б. Шарипов, шунингдек шаҳар ободонлаштириш бўлимидан вакиллар ташриф буюришди.

«Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларида қатнашиш ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган улкан ишнинг бир қисмидир. Ҳар бир экилган дарахт барчамизни қувонтиради ва севимли шаҳримизни безатади», – деди Бухоро НҚИЗ директори.
«Биз ўз шаҳримизни яхши кўрамиз ва болаларимиз тоза ҳаводан нафас олишларини истаймиз», – деб ушбу тадбир қатнашчилари ўз фикрларини билдиришди.
Бухоро НҚИЗ ходимлари экологик тадбирларнинг доимий иштирокчилари бўлиб, шу билан шаҳар ва минтақани кўкаламзорлаштиришга салмоқли ҳисса қўшмоқдалар.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати