April 20, 2021

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ёшлари ўртасида “ЗАКОВАТ”интеллектуал турнири Низоми

I. Турнирнинг мақсад ва вазифалари

1.        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда турнир мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли мустақил фикрлай оладиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама маънан баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, уларга ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилади.

II. Турнирни ташкил этиш ва ўтказиш

2.        Турнирда заводдаги цехларда фаолият юритаётган ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти аъзоларидан ташкил топган жамоалар иштирок этади. Жамоа таркибида бир цехда фаолият юритаётган ёшлар иштирок этади. Агар цехдаги иштирокчи ёшлар сони кам бўлганда бошқа цехлар билан терма жамоа тузиш имкониятига эга бўлишади.

3.        Турнир жорий йилнинг 26 апрель куни “Нефтчилар” маданият саройида ўтказилади. Турнирда иштирок этувчи жамолар иловадаги сўровномани жорий йилнинг 22 апрель кунига қадар тўлиқ тўлдириб, Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилотига етказилиши шарт, агар жамоалар сони 3 тадан ортиқ бўлса, рақиб жамоларини аниқлаш мақсадида қуръа ташлаш маросими 23 апрел куни бўлиб ўтади. Жараёнда ҳар бир жамоадан бир вакил иштирок этади.

4.        Турнир минимум 3 та жамоа йиғилгач бошланади

5.        Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ёшлари ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал турнири жамоавий мусобақа бўлиб, унда жамоалар белгиланган вақт доирасида мантиқий саволларга жавоб бериш бўйича мусобақалашишади. Турнир давомида жамоаларнинг мақсади рақибларга қараганда кўпроқ саволларга жавоб беришдир.

6.        Турнирда ўз сўровномасини топширган ва 7 нафардан иборат 30 ёшгача бўлган барча завод ёшлари иштирок этишлари мумкин.

7.        Ҳар бир жамоага жамоа раҳбари (капитан комманда) сайланади.

8.        Ҳар бир жамоа ўзининг номи ва логотипи билан турнирда иштирок этади.

9.        Ҳар бир босқичда 2 тадан 3 тагача жамоа иштирок этади.

10.   Ҳар бир босқичда ютқазган жамоа ўйинни тарк этади.

11.   Турнир ўтказиладиган вақтида етиб келмаган жамоа иштирок этмайди.

III. Савол-жавоб жараёни

12.   Жамоаларга ҳар бир босқичда 12 тадан савол берилади. Ҳисоблар тенг бўлганда қўшимча саволга жавоб бериш имконияти берилади.

13.   Ўзбек тилида, мантиқий мазмунга эга бўлган қизиқарли саволлар жамоларга ўқиб эшитирилади.

14.   Шунингдек, жамоаларга саволларни турнирда иштирок этмайдиган ёшлар жўнатиш имкониятига ҳам эга. Бунинг учун бошланғич ташкилотига (@zavod_yoshlariBNPZ) юборишлари мумкин. Жамоларга юборилган саволлар ичида тузилган энг қизиқарли савол эгаси аниқланиб тақдирланади.

15.   Жамоа капитани ўйин бошланишидан олдин ташкилий гуруҳ томонидан тайёрланиб муҳрланган бланкалардаги 12 та саволларни танлашади. Айнан улар танлаган саволлар жамоаларга ўқиб эшитирилади.

16.    Жамоаларга бир пайтда бир хил савол берилади, жамолар заковат столида ўрнатилган махсус тугмани босиб жавоб беришлари лозим бўлади. Жамоалар жавобларини изоҳлагаб, оғзаки тушунтиришади.

17.    Жамоалар ўз жавобларини берилган вақтдан олдин жавоб беришлари мумкин бўлади.

18.    Бошқа жамоаларнинг жавоблари ҳам эшитилади. Иккита жамоанинг жавоби тўғри бўлганда биринчи жавоб берган жамоа жавоби учун балл берилади.

19.    Агар жамоа бу ҳолатни изоҳсиз қолдирса фақатгина жамоа капитанини жавоб вариантлари қабул қилинади.

20.    Жамоалар ўзларининг гуруҳларда муҳокама қилмасдан жавоб юборган тақдирда уларни жавоблари қабул қилинмайди (Жамоа аъзолари келмаган ҳолатлар бундан мустасно).

21.    Ҳар бир саволни ўйнаш учун 1 дақиқа вақт берилади. Бошловчи 50 сония бўлганда вақт тугашига 10 сония қолгани ҳақида огоҳлантиради.

22.    Бир жамоадан фақат битта жавоб қабул қилинади.

23.    Ҳар бир тўғри жавоб учун жамоага бир баллдан берилади. Турнирда энг кўп балл олган жамолар ғолиб сифатида топилади.

24.    Агар жамоалар бир хил балл олса, унда улар ўртасида биринчи тўғри-нотўғри жамвобгача қўшимча саволлар берилади.

25.    Жамоалар турнир давомида қўшимча манбалардан (телефон, шпаргалкалар ва ҳ.к) фойдаланишлари тақиқланади.шунингдек, жамоа аъзолари саволларга жавоб излаш жараёнида уларга четда турган томошабинлар ёки бошқа шахслар томонидан жавоб вариантларини айтиш қатъиян тақиқланади. Кузатувчилар томонидан бундай ҳолат аниқланган тақдирда жавоб варианти айттишга уринган томошабин турнир ўтаётган жойдан чиқарилади. Жавоб варианти айтилган жамоанинг эса ушбу саол учун берган жавоби қабул қилинмайди.

26.    Савол-жавоблар ўйнаётган жараёнда жамоа аъзоларининг ўрнидан туриши, жой алмашиниши, бошқа жамоа вакиллари ёки бошқа шахслар билан гаплашиши, баланд овозда, бошқаларга ҳалақит берадиган даражада шовқин қилиш ва ўйин жараёнига оид бўлмаган бошқа ҳатти-ҳаракатлар қилиши тақиқланади. Бундай ҳолат аниқланганда жамоага бир маротаба огоҳлантириш берилади. Яна такрорланса 1 баллдан жарима балли ушлаб қолиниши мумкин.

IV. Ғолибларни тақдирлаш

27.    Турнирда I, II,II ўринларни қўлга киритган жамоалар ҳамда “Энг қизиқарли савол” эгаси шунингдек, “Энг зукко иштирокчи”, “Заковат билимдони” номинациялар Ёшлар иттифоқи БНҚИЗ бошланғич ташкилоти томонидан тақдирланади.

Ташкилий ишчи гуруҳ

28.    Турнирни юқори савияда ўтказиш учун ташкилий ишчи гуруҳ 1-иловага мувофиқ шакллантирилади.

29.    Ташкилий ишчи гуруҳга қуйидаги вазифалар юклатилади:

-          турнирни сифатли саволлар билан таъминлаш;

-          саволларнинг маҳфийлигини кафолатлаш;

-          турнир Низомига бўйсунмаган жамоаларни қоида бўйича жазолаш ҳуқуқига эга бўлади.

-          турнир давомида мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳолатлар юз берса, бундай ҳолатларда ташкилий гуруҳ томонидан ижтимоий адолат нуқтаи назаридан ҳал этилади.

-          мазукр Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар ташкилий гуруҳ томонидан киритилади. Бу ҳақида турнир бошлангунига қадар барча жамолар огоҳлантиришлари керак бўлади.

Бухоро НҚИЗ ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал турнирини ўтказиш тартиби тўғрисида низомига

1 илова

Турнир ташкилий ишчи гуруҳ тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ҳакамлар ҳайъати раиси:

1. Н.Примов - БНҚИЗ директор ўринбосари, ҳакамлар ҳайъати раиси

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари:

2. Ж.Зияев - ЁИ БНҚИЗ БТ раиси

3. А.Шукуров - “Нефтчилар” маданият саройи мудири

Ишчи гуруҳ аъзолари

5. С.Рахмонова - Завод касаба уюшмаси қўмитаси бош мутахассиси

7. Г.Шукурова - Завод хотин-қизлар қўмитаси раиси.