June 29, 2022

Қонун лойиҳаси доирасида жамоатчилик эшитуви шаклидаги тадбир ўтказилди

Бугун, 29 июнь куни Бухоро НҚИЗ Касаба уюшмаси қўмитаси бошчилигида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси доирасида жамоатчилик эшитуви шаклидаги тадбир бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини референдум йўли билан қабул қилиш таклифини илгари сурилган эди. Бундан кўзланган мақсад ҳар бир фуқаронинг ўз фикрларини эркин айтиши учун кенг имконият яратиб бериш ва Бош қомусимизнинг том маънода халқ Конституцияси бўлишига эришишдир.

Тадбирда ушбу лойиҳа халқ муҳокамасига жорий йилнинг 28 июнидан 5 июлига қадар қўйилганлиги, кутилаётган ўзгаришлар, энг кўп муҳокамага сабаб бўлган масалалар тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати