April 1, 2021

Вазирлик, корхона ва ташкилотлар ўртасида шахмат бўйича турнир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарори ижросини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Вазирлиги томонидан жорий йилнинг 31 март куни Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида шахмат турнири ташкиллаштирилди.

Ушбу спорт мусобақасида турли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг 130дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан қатнашган Бухоро НҚИЗ ходими Лайло Ҳасанова аёллар ўртасида фахрли III ўринни эгаллади.

Шуни таъкидлаш керакки турнир дўстона шаклда бўлиб ўтди.

Тадбир якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Маълумот учун: Бундан олдин, 2021 йилнинг 6 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизим ишчилари ўртасида ташкиллаштирилган шахмат турнирида Лайло Ҳасанова фахрли I ўринни эгаллади.

Ушбу мусобақалардаги Лайло Ҳасанованинг фаол иштироки нафақат завод, балки нефтгаз соҳаси обрўсини кўтарди.

Ҳамкасбимизни шахмат бўйича мусобақалардаги муваффақиятли иштироки билан табриклаймиз!!!

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати