Ижтимоий қўллаб-қувватлаш – халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир!
9 май Халқаро Хотира ва қадрлаш куни! Бугунги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки: бундай ном олган бу сана юртимизда умумхалқ байрамига, ҳақиқий анъанага айланиб қолди. Ушбу кун ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кўп болали оилалардан хабар олиш учун яна бир сабаб бўлади десак адашмаймиз.
Шу муносабат билан, Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси томонидан заводда бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган ёки вафот этган, коронавирус касаллигидан вафот этганлар оилалари ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Энг зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат саҳоват қутилари Қоровулбозор туманидаги 65 та хонадонларга тарқатилди.
Бугунги кунда ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, белгиланган вазифалардан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса, фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, халқимизнинг тинч ва осуда, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборат.