October 19, 2021

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ ОAВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этди

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев топшириғига биноан, 19 октябрь куни Бухоро НҚИЗда Бухоро вилояти оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-турнинг асосий дастури журналистларни автомобиль бензини ишлаб чиқариш билан таништиришга қаратилди.

Ҳар бир меҳмон учун саноат корхонасига ташриф йўриқдан бошланади: пресс-тур иштирокчиларига корхона ҳудудидаги хавфсизлик техникаси ҳақида айтиб берилди. Ҳар бир ОAВ вакилига махсус кийим, шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) тақдим қилинди.

Экскурсия қуйиш-тўкиш эстакадасидан бошланди, у ерда пресс-тур иштирокчилари заводга хом-ашё қайердан келишини билиб олишди.

Кейин меҳмонлар Асосий ишлаб чиқариш цехининг марказий бошқарув пультида танишишни давом эттирдилар. Бу ерда пресс-тур иштирокчилари технологик жараённи ходимлар қандай бошқараётганини кўриш имкониятига эга бўлишди.
Кейинги нуқта меҳмонлар юқори октанли бензин ишлаб чиқариш босқичларини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин бўлган ишлаб чиқариш майдонларига ташриф буюриш эди.

Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқариш жараёнида Бухоро НҚИЗ маҳсулот сифатини назорат қилишга алоҳида эътибор қаратади, заводда технологик жараённинг ҳар бир босқичида мажбурий лаборатория синовлари ўтказилади.

Заводнинг марказий таҳлилхосига ташриф буюрганда, журналистлар ва блогерлар бензиннинг октан сонини аниқлаш қурилмасини катта қизиқиш билан кўриб чиқишди.

Меҳмонларда бензин қандай ишлаб чиқарилиши ҳақида кўп саволлар пайдо бўлди. Уларнинг кўп қисмига тўғридан-тўғри корхона ишлаб чиқариш майдонларида жавоб берилди.

#фоторепортаж

Журналист ва блогерлар “хом-ашёни қабул қилиш- қайта ишлаш-нефть маҳсулотларни сотиш” – бутун ишлаб чиқариш занжирини кузатишга муваффақ бўлишди. Ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида гуруҳга Бухоро НҚИЗ ходимлари орасидан малакали мутахассислар ҳамроҳлик қилишди.

Меҳмонлар корхона объектларига экскурсия пайтида бензин, дизель ва авиация ёқилғиси қандай ишлаб чиқараётганларини кўришди ва ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотлари барча талабларга жавоб беришига шахсан амин бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” AЖ ўз фаолиятининг ахборот шаффофлигини оширишга катта эътибор беради. Бундай тадбирларнинг ташкил этилиши соҳа ва жамият ўртасида сифатли мулоқот ўрнатиш, аҳолини тезкор ва батафсил маълумот билан таъминлашга ёрдам беради.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати