СТ ва О цехида Ёнғин хавфсизлиги ойлигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди
Ёнғин хавфсизлиги ойлиги муносабати билан СТ ва О цехида ишчи-ходимлар иштирокида БНҚИЗ БЁХТТЭБ бўлими капитани Ў.Хатамов, бўлим инспектори О.Мухаммедов бошчидигида “Ёнғин хавфсизлиги ойлигини талофатсиз ўтказайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Цех бошлиғи ўринбосари У.Зарипов томонидан Республика миқёсида ўтказилаётган Ёнғин хавфсизлиги ойлиги муносабати билан цехда олиб борилаётган ва ишчи-ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар, ойликка бағишланган кўргазмали деворий газеталар, ёнғин хавфсизлиги бурчаклари ташкил қилинганлиги ҳакида ахборот берди. Цехнинг барча ташқи ва ички объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар, ёнғин-техник минимум ўқув машғулотлари ўтказиш хоналарининг кўргазмали қуроллар билан таъминланганлиги, ёнғин ўчириш анжомлари ва қурилмаларига ўтиш захира йўллари, йўлаклари ҳамда ёнғин ўчириш техникасининг алоҳида бино ва иншоотларнинг ўтиш йўлакларининг ҳолати, цехнинг барча объектлари бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланганлигини айтиб ўтди.
Суҳбат давомида ишчи-ходимларга ис газидан химояланиш, унинг сизиб чиқишини олдини олиш, болаларни уйда ёлғиз қолдирмаслик, иш жойида ёнғин хавфсизлиги қоидарига амал қилган ҳолда ишлаш, бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари ҳақида тарғибот ишлари олиб борилди. Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.
Суҳбатдан сўнг ишчи ходимларга БНҚИЗ БЁХТТЭБ бўлими ходимлари томонидан бирламчи ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш, ёнғин қалконларини ишлатиш кўрсатиб берилди.
СТ ва О цехи ишчи-ходимларига иш жойида, уйда кўча-куйда қўлбола ясалган печлардан фойдаланмаслик, носоз электр қурилмаларини ишлатмаслик, печ мўриларини куз-киш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини кузатиб бориш, яшаб турган уй ер тўлаларида лак-бўёқ, ёнғинга хавфли воситалар сақлаш мумкин эмаслиги, шунингдек, моддий бойликлар, атроф-муҳит муҳофазаси ва фарзандларимиз соғлиги ва осойишталигиги учун огоҳ бўлишимиз кераклиги тушинтирилди.