May 11, 2021

Волейбол мусобақаси ғолибларига тантанали равишда мукофотлар топширилди

Бугун, спорт-соғломлаштириш мажмуасида волейбол бўйича "Директор кубоги"нинг тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилояти прокурори Маҳмуд Истамов ҳам қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 29 мартдан 26 апрелгача "Нефтчи" спорт-соғломлаштириш мажмуасида завод ходимлари ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди. Очиқ кубокда 20та эркаклар жамоаси ва 5 та аёллар жамоаси иштирок этди.

Спорт мусобақаси Бухоро НҚИЗ ходимлари учун волейбол, соғлом турмуш тарзини оммалаштириш мақсадида ўтказилди.

Шуни таъкидлаш керакки, ғалаба қувончи, янги ютуқ ва зафарлар – буларнинг барчаси мусобақада ҳукмрон эди, аммо уларнинг барчасини ягона – спорт ва волейболга бўлган муҳаббат, ғалаба қозонишга интилиш ва "Директор кубоги"ни ютиш иштиёқи бирлаштирди.

Турнир якунида жамоалар қуйидаги ўринларни эгалладилар:
- эркаклар жамоасида
1-ўрин – Ёнғин қутқарув қисми;
2-ўрин – Электр таъминоти цехи (6-цех);
3-ўрин – Тиббиёт- санитария қисми жамоаси (24-цех).
- аёллар жамоасида

1-ўрин – ИО, УЖФ ва КХ (16 цех)
2-ўрин – ЗМТ (11-цех);
3-ўрин – Тиббиёт- санитария қисми жамоаси (24-цех).

Тақдирлаш маросими тантанали муҳитда бўлиб ўтди. Вилоят прокурори ва завод директори томонидан иштирокчиларга медал ва совғалар топширилди.

#фоторепортаж

Бухоро НҚИЗ директори ташкилотчилар ва жамоаларга "Волейбол бўйича директор кубоги"да қатнашганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва барча спорт ихлосмандларини кириб келаётган Рамазон ҳайити байрами билан табриклади! Ҳаммага яхши кайфият, мустаҳкам ирода ва ўзига ишонч тиладим!

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ Матбуот хизмати