«Ўзбекнефтгаз»: «UNG training» марказида ўқув курслар ташкилаштирилди
Жорий йилнинг 15 мартидан 19 мартигача "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи нефт базалари ва корхоналарнинг ахборот технологияри йўналишида фаолият юритувчи иш-ходимлари учун "UNG training" МЧЖ ягона таълим марказида 36 соатлик ўқув курслари ташкил этилади.
Ўқув курсларининг ташкил этилишидан мақсад ИТ ва матбуот хизмати мутахассисларининг малакасини ошириш ва янги билимлар бериш.
Курс давомида Ҳаракатлар стратегияси, давлат бошқаруви, коррупцияга қарши кураш, бошқарувни автоматлаштириш, хужжат алмашиш тизимидан фойдаланиш, веб-сайт яратиш каби мавзулар интерфаол усулларда ўтказилади.
Курс сўнгида барча қатнашчиларга курсни ўтаганлик тўғрисидаги сертификат топширилади.
Маълумот учун: бу турдаги ўқув курслари жамият тасарруфидаги корхона ишчи-ходимлари учун доимий тартибда ўтказилади турли соҳа вакиллари белгиланган жадвал асосида ҳар йили малака оширишлари мумкин.
"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати