October 23, 2023

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари! Қадрли фахрийлар!

Сизларни касб байрамингиз билан муборакбод этаман!

Касбингиз нафақат хавфли ва машаққатли, балки жуда муҳимдир, чунки жамоат тартибини, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашдаги асосий масъулият юки айнан сизнинг елкангизга тушади.

Ички ишлар органлари ходимларининг бугунги авлоди ҳар қандай ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз кураш олиб борган фахрийларнинг анъаналарини асраб-авайлаши ва юксалтириши, бугунги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга.

Сизнинг ишингиз катта фидойилик, жасорат ва махсус маҳорат талаб қилади. Муваффақиятли хизмат гарови эса, энг аввало, одоб ва бурчга, Ватанга, халққа садоқатдир. Ҳар бирингизга ўз бурчингизни виждонан бажарганингиз, барқарор муҳит ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган ҳиссангиз учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Аҳоли билан якдил ва ҳамнафас бўлиб, юртимизда тинчлик ҳамда осойишталикни таъминлаётган сиз азизларга соғлик, омонлик, оилавий бахт ва омадлар ҳамиша ёр бўлсин.

Қувончли кунда барчангизга яхши кайфият, эл-юрт осойишталиги йўлидаги ишларингизда чексиз омад тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ директори

A.A. Фазилов