October 20, 2021

Қадим Самарқандга саёҳат

Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг "Касаба уюшмалари тизимида ички туризмни янада ривожлантириш тўғрисида"ги қарорига асосан, Бухоро НҚИЗ касаба уюшмаси томонидан 19 октябрь куни завод ишчи-ходимлари учун кўҳна ва қадим шаҳар Самарқанд бўйлаб бир кунлик саёҳат ташкиллаштирилди.

Бухоро НҚИЗнинг 52 нафар ишчи-ходимларига экскурсия ташкил этилди. Гуруҳга гид ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида батафсил маълумот берилди.

Саёҳат давомида ҳамкасбларимиз Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари Ҳазрати Дониёр зиёратгоҳи, Улуғбек расадхонаси, Шоҳи Зинда, Гўри-Амир мақбараси, бетакрор Регистон майдони ва кўп йиллик тарихни ўзида акс эттирувчи меъморий объектлар ва қадимий ёдгорликларни яқиндан кўриш имкониятига эга бўлдилар. Тарихий Самарқанднинг янада гўзал ва мафтункор манзилгоҳлари, мадраса, мақбара, минора ва замонавий мажмуаларини томоша қилиш орқали тарих ва келажак нафасини ҳис қилдилар. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбара мажмуасини ҳам зиёрат қилишди.

Бухоро НҚИЗ ташаббуси билан ва имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири иштирокчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

"Бухоро НҚИЗ" МЧЖ матбуот хизмати