Бухоро НҚИЗда ўнинчи қуёш электр станцияси ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Бухоро НҚИЗда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида корхона объектларида қуёш электр станциясини (ҚЭС) ўрнатиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, ҳар бирининг қуввати 150 kW бўлган яна иккита қуёш электр станцияси ишга туширилди ва қуёш электр станциясининг самарали ишлаши учун объектларга тармоқ инверторлари ўрнатилди, бунинг натижасида тармоқ электр энергияси муқобил энергия манбаларига алмаштирилади.
Кундузи электр энергиясининг асосий манбаи сифатида 150 kW қувватга эга қуёш электр станцияси ишлатилади.
Қайд этиш жоизки, Бухоро НҚИЗни ривожлантириш стратегиясида “яшил” ва энергия тежамкор технологияларни янада фаол жорий этиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, йил охиригача заводда камида 6 мингта қуёш батареяси ўрнатиш режалаштирилган, бу эса қарийб 3000 kW·h қўшимча электр энергиясидир.