February 11, 2021

Бухоро НҚИЗ томонидан ишлаб чиқарилганган маҳсулотлар биржа савдолари орқали нархланмоқда(савдога қўйилмоқда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4664-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро НҚИЗ томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефти котировкаларига боғлаб қўйилган ҳолда шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

Хусусан, 2021 йил 10 февраль куни 1 баррель Brent нефтининг ўртача котировкаси – 60,595641 АҚШ долларини ташкил этди. Шунга асосланиб, ушбу даврда
Бухоро НҚИЗ томонидан биржа савдоларига қўйилган маҳсулотларнинг бошланғич нархи(1 тонна учун) қуйидагиларни ташкил этди:

Автомобиль бензини

 Аи-80 маркали – 6 242 266,76 сўм
 Аи-91 маркали – 7 166 747,4 сўм;
 Аи-92 маркали – 7 299 655,02 сўм;
 Аи-95 маркали – 8 229 798,94 сўм;
 QuWatt Аи-95 маркали – 8 256 120,94 сўм;

Дизель ёқилғиси

 ЭКО маркали – 8 528 471,72 сўм;
 ЭКО Қишки маркали – 8 543 471,72 сўм;
 Евро-5 маркали – 8 831 797,17 сўм;
 Евро-4 маркали – 8 668 616,18 сўм;
 Евро-3 маркали – 8 598 543,95 сўм.

Джет А-1 авиация керосини– 7 183 066, 07сўм;
Углеводород эритгичи – 5 958 573,05 сўм;
Суюлтирилган газ 3 171 691,3 сўм;
Пропанли хладагент 2 303 716,8 сўм;
М40, М100 маркали мазут ёқилғиси 4 198 076,82 сўм;
9998 навли техник олтингугурт 40 075,2сўм;
2-навли суюлтирилган техник кислород 793 870, 0 сўм.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати