March 25, 2022
Арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтди
Бухоро НҚИЗ ва Қоровулбозор тумани маҳаллий ҳукумат идоралари, яъни Қоровулбозор туман прокуратураси ва "Имом ал-Бухорий" маҳалласи билан биргаликда арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳамда халқимизни арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмарка "Нефтчилар" шаҳарчасидаги "Деҳқон бозори" ҳудудида бўлиб ўтди.
Савдо ярмаркасида ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан қорамол гўшти, тухум, шакар, асал, сут маҳсулотлари шунингдек, картошка, пиёз, помидор, ўсимлик ва пахта ёғи ҳамда ун маҳсулотлари сотилди.